03.07.2024 11:20
1102
«Вулверҳэмптон» норвегиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олди

Норвегия миллий жамоаси ҳужумчиси Йорген Ларсен Ла Лигадан Премер-лигага ўтди.

«Вулверҳэмптон» 24 ёшли футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олди. Келишилган шартлар бажарилса, бу мажбуриятга айланади. Агар сотиб олинса, Йорген инглиз клуби билан 2029 йилнинг ёзигача мўлжалланган шартнома имзолайди.

The Athletic хабарига кўра, «бўрилар» Ларсеннинг ижараси учун 3 млн евро тўлашади. Унинг сотиб олиниши эса 27 млн еврога тушади.

Ўтган мавсумда ҳужумчи Ла Лигада 37 та ўйин ўтказиб, 13 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар