03.07.2024 19:37
845
Теглар
Танзила Норбоева олимпиадачиларга: «Бу — нафақат сизнинг ютуғингиз, балки Ўзбекистоннинг умумий ғалабаси бўлади»

Сенат раиси Танзила Норбоева Париж олимпиадасида иштирок этадиган ўзбекистонлик спортчиларга омад тилади. 

«Куни кеча биз Ўзбекистон спорт делегациясини Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларига кузатиш маросимида иштирок этдик. 

Азиз спортчиларимиз, сўнгги йилларда сизлар олимпиадаларда мисли кўрилмаган натижалар олиб келяпсиз. Спорт лицензияларини қўлга киритиш осон эмас. Бунинг ортида нафақат сизнинг тинимсиз меҳнатингиз, балки ота-онангизнинг сизга бўлган ишончи, тарбияси, мураббийларингизнинг меҳнати самараси ва, энг аввало, давлатимиз тарафидан спортга бўлган эътибор, яратилаётган шарт- шароитлар туради. 

Айниқса, спортчиларимиз ичида қизларимиз сони кўпайиб бораётганлигини кўриб жуда ҳам ғурурланаман.

Бугун ҳар бирингиз Ўзбекистон байроғини баланд кўтариш, юртимиз шаънини бутун дунёга яна бир бор намоён этишни ўз олдингизга мақсад қилиб қўйгансиз. Бу — нафақат сизнинг шахсий ғалабангиз, балки Ўзбекистоннинг умумий ғалабаси ҳам бўлади.

Мақсадингизга эришишингизга ишонамиз, омад ёр бўлсин!» — деб ёзади  (https://t.me/tanzilanarbaeva/3702?single)Норбоева.

Маълумот учун, 2024 йилги ёзги Олимпиада 26 июлдан 11 августгача бўлиб ўтади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар