03.07.2024 09:36
1373
Артета ва «Арсенал» шартномани узайтиришни муҳокама қилишмоқда

Микел Артета ва «Арсенал» шартномани узайтиришни муҳокама қилишмоқда.

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

«Улар музокара олиб боришмоқда, лекин шошқалоқлик ёки ваҳима йўқ. Артета «Арсенал»да жуда бахтли.

Феврал ва март ойларида «Барселона» у билан боғланганида ҳам, Микел ҳеч қандай музокаралар олиб бормаган ва фақат «Арсенал» лойиҳасига эътибор қаратган», — деди Романо. 

Артетанинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси 2025 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Испаниялик мутахассис 2019 йилдан бери «тўпчилар»ни бошқариб келмоқда. 

«Арсенал» ўтган мавсумда АПЛда «Манчестер Сити»дан икки очкога ортда қолган ҳолда 2-ўринни эгаллади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар