02.07.2024 23:31
1630
Теглар
Ўзбекистон кубоги. «Хоразм» Тошкентда ғалабага эришиб, дастлабки чоракфиналчига айланди

Ўзбекистон кубоги нимчоракфинали доирасидаги биринчи баҳс якунига етди.

«Олимпик МобиУз» Тошкентдаги «Жар» стадионида «Хоразм»ни қабул қилиб, мағлубиятга учради – 1:2. Ҳаким Фузайлов мураббийлигидаги урганчликлар жамоа сафига расман бугун қўшилган янги ўйинчилар – Мурод Бобожонов ва Сардор Матмуродовнинг голи эвазига ғалабага эришди.

Шу тариқа, Про лига вакили «Хоразм» чоракфинал йўлланмасини қўлга киритган дастлабки жамоага айланди.

Ўзбекистон кубоги. Нимчоракфинал.

2 июл (сешанба)

«Олимпик МобиУз» – «Хоразм» – 1:2

Голлар: Мурод Бобожонов, 55 (0:1), Сардор Матмуродов, 76 (0:2), Рустамбек Фомин, 88 (1:2)

Четлатиш: Ойбек Нурматов, 66 иккинчи сариқ (Хоразм).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар