02.07.2024 12:30
2360
Теглар
Де Брюйне: «Бизда режа бор эди ва у сўнгги 5 дақиқагача яхши ишлади»

Белгия миллий жамоаси яримҳимоячиси Кевин де Брюйне Евро-2024 1/8 финалидан ўрин олган Францияга (0:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Биз унчалик хато қилмадик. Режамиз бор эди ва унга яхши амал қилдик.

Франциянинг маҳоратини ҳисобга олсак, улар тўпга кўпроқ эга бўлишларини билардик. Бизда хавфли вазиятларни яратиш учун имкониятлар бўлди. Автогол ўтказиб юборганимиз ачинарли, лекин бу — футбол.

Францияга кўп бўш ҳудуд берсангиз, Гризманн, Мбаппе ёки Тюрамни бирма-бир ҳолатда зарарсизлантириш жуда қийин. Шунинг учун биз бироз орқага чекинишга қарор қилдик.

Рақибга имконият яратишга деярли йўл қўймадик. Режа сўнгги беш дақиқагача яхши ишлади», — дея футболчининг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар