02.07.2024 08:50
289
Батшуайи «Фенербаҳче»дан «Галатасарой»га ўтди

Сўнгги икки мавсумни «Фенербаҳче»да ўтказган ҳужумчи Миши Батшуайи эркин агент сифатида «Галатасарой»га ўтди. 

Белгиялик 30 ёшли футболчи Туркия чемпиони билан 2027 йил ёзигача мўлжалланган шартнома тузди. 

Эътиборлиси, Батшуайи Истанбулнинг 3 та катта клубида ўйнаган футболчига айланади. У «Фенербаҳче»гача бир мавсум «Бешиктош»да ҳам тўп тепган. 

Ҳужумчи ўтган мавсумда Туркия Суперлигасида 27 ўйинда 12 та гол урган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар