01.07.2024 17:48
1372
Фернандеш Словенияга қарши ўйин олдидан: «Португалиянинг мақсади – камида финал»

Португалия миллий жамоаси яримҳимоячиси Бруну Фернандеш Евро-2024 нимчоракфинали доирасидаги Словенияга қарши ўйин олдидан Грузиядан учралган мағлубият дарс бўлиши кераклигини айтди.

«Грузиядан учралган мағлубият дарс бўлиши керак, ўша учрашувда ҳам бизда вазиятлар етарлича эди. Уч ўйинда уч ғалабага эришмоқчи эдик, аммо барибир 1-ўринни эгалладик. Энди ҳаммаси бошқача бўлади, чунки буёғи плей-офф босқичи. Исталган хато қимматга тушади.

Ҳар ўйинда ғалаба қозониб, финалга чиқишни ва ютишни истаймиз. Минимал вазифа? Минимал вазифа йўқ, ҳеч бир жамоа уйига эртароқ жўнашни истамайди. Биз нималарга қодирлигимизни биламиз. Мақсадимиз камида финал», - дейди Бруну Фернандеш.

Маълумот учун, Португалия ва Словения ўйини бугун, 1 июл куни соат 23:59да бошланади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар