01.07.2024 12:30
1691
Теглар
Де ла Фуэнте: «Грузияга 8-9 та гол уришимиз мумкин эди. Германияга қарши энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз керак»

Испания миллий жамоаси бош мураббийи Луис де ла Фуэнте Евро-2024 1/8 финалидан ўрин олган Грузияга (4:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Жуда хурсандмиз — бу ерда бўлиш учун нима кераклигини биламиз ва сўнгги натижаларимиз буни тасдиқлайди. Бутун ўйин давомида 8 ёки 9 та гол уришимиз мумкин эди. Қарши ҳужумларда рақиб хавфли, аммо биз бор кучимизни сарфладик.

Бу — футболчиларнинг хизматлари, биз уларга захира ўриндиғидан туриб ғоялар берамиз, лекин улар кўпроқ югуриш ва қачон тўпга кўпроқ эгалик қилишни, ўйин вазиятларини яхши тушунишади. Ўйиннинг кечиши биз учун қийин бўлди, аммо хотиржамликни сақлашга муваффақ бўлдик. 

Футболчилар жуда хурсанд. Бу биз учун жуда муҳим ўйин бўлди, шу туфайли чоракфиналда Германия билан ўйнаймиз. Бунга эришиш қанчалик муҳимлигини билардик – ҳеч ким бизга ҳеч нарса бермади, биз ҳаммасига меҳнат орқали эришдик. Бунга ишончимиз комил.

Аввалига тикланамиз, кейин эса футболдан завқланишда давом этамиз, кўплаб кучли томонларимизни ишга соламиз ва кундан кунга кўпроқ машҳур бўламиз. Германияга қарши ўйинда ўзимизнинг энг яхши версиямизни кўрсатишимиз керак», — деди испанлар устози. 

Испания 5 июл кунги чоракфиналда мезбон Германия билан ўйнайди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар