30.06.2024 07:48
3279
Теглар
«АПЛда бундай вазият учун 11 метрлик жарима белгиланмайди». Андерсен голи бекор қилингани, пеналти ва Даниянинг мағлубияти ҳақида

Дания миллий жамоаси ҳимоячиси Йоаким Андерсен Германия – Дания (2:0) учрашувидан кейин ҳакамликдан норози бўлди.

Нимчоракфинал баҳсининг 48-дақиқасида «Кристал Пэлас»нинг даниялик ҳимоячиси томонидан киритилган гол офсайд сабабли бекор қилинган бўлса, кўп ўтмай бош ҳакам Оливер тўп унинг қўлига текканини текшириб, данияликлар дарвозаси томон 11 метрлик нуқтани кўрсатди.

«Бу фаолиятимдаги энг даҳшатли дақиқалар бўлди. Жуда муҳим ўйинда голим билан ҳисобни очиб, кейин эса гол бекор қилинишини кўриш ва барчаси йўққа чиқиши... Ақлдан озиш мумкин. Бу пеналтига яқин ҳам эмасди.

Қўлимизни белга боғлаб югуришимиз керакми? Билмадим. Рақиб зарба йўллаётганда мендан ярим метр масофада эди. Бу лаҳзада нима қилиш мумкинлигини мен билмайман.

Ҳозирги қоидалар билан нимадир қилиш керак, бу ерда нимадир нотўғри. АПЛда бундай вазият учун пеналти берилмайди. Бўлган ишларга ишонгинг келмайди», - дейди Андресен ўйиндан кейин.

Маълумот учун, Германия чоракфиналга йўлланма олган бўлса, Дания турнир билан хайрлашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар