30.06.2024 13:38
6236
Теглар
«Ахмоқона қоидалардан чарчадим» - Дания бош мураббийи Германия билан ўйиндаги мағлубият ҳақида

Дания бош мураббийи Каспер Юлманн Германиядан учралган мағлубиятдан (0:2) кейин ҳакамларни танқид қилди.

«Германия миллий жамоасини чоракфинал йўлланмаси билан табриклайман. Ўйиннинг асосий қисмида тенгкураш кузатилди, аммо барчасини VAR қарори ҳал қилди. Менда расм бор, унда 1 сантиметрлик офсайд кўринган. Аммо биз VARнинг бундай аралашуви ва ундан бу тарзда фойдаланмаслигимиз керак. Голимиз бекор қилингач, бир неча дақиқа ўтиб бундай пеналти белгилашди. Ҳимоячиларимиздан ноодатий югуришни талаб қила олмаймиз. Очиғи, ахмоқона қоидалардан чарчадим. Ҳакамлар қарорлари ҳақида жуда кам гапираман, аммо бу сафаргиси ошиб тушди», - дейди Дания миллий жамоаси бош мураббийи Каспер Юлманн.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар