28.06.2024 11:16
1188
Теглар
Ямал мажбурий ўрта таълимни яхши баҳолар билан якунлади

Ламин Ямал мажбурий ўрта таълимни муваффақиятли якунлади. 

«Барселона» клуби ва Испания миллий жамоаси вингери ЭSО (мажбурий ўрта таълим) тизимининг охирги синфида ўқиди. 16 ёшли футболчи ўқув машғулотларнинг сўнгги босқичини масофадан туриб якунлади, чунки у ҳозир Испания билан Евро-2024да. 

Ямалга курсни қониқарли баҳолар билан тамомлаганлиги ҳақида расмий маълумот берилди. Бундан хабар топган футболчининг биринчи иши онасига қўнғироқ қилиш бўлди. 

Ламин ўрта мактабда бакалавр босқичида ўқишни давом эттириши мумкин. Бу курс икки йил давом этади ва мажбурий эмас.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар