28.06.2024 08:39
2355
Нистелрой ва Ҳаке «МЮ» мураббийлар штабига қўшилади — Романо

«Манчестер Юнайтед» мураббийлар штабига жамоа собиқ ҳужумчиси Руд ван Нистелрой ва нидерландиялик мураббий Рене Ҳаке қўшилиши кутилмоқда. 

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Daily Mail'нинг таъкидлашича, бу икки мураббий Эрик тен Ҳагнинг асосий ёрдамчиларига айланади. Бунгача бош мураббийга ассистентлик қилган Митчелл ван дер Гааг ва Стив Макларен кетишлари мумкин. 

Айни пайтда 52 ёшли Ҳаке Нидерландиянинг «Гоу Эҳед Иглс» клубида бош мураббий лавозимида ишлаб келмоқда. Ван Нистелрой эса ПСВ устозлигидан кетганидан бери ишсиз. У «МЮ»га қайтиш учун «Бёрнли» бош мураббийлигини рад этгани айтилмоқда. 

Манкунианликлар тен Ҳаг билан шартномани узайтириш бўйича ҳам музокараларни давом эттирмоқда. Томонлар июл ойи бошида мавсумолди машғулотларидан олдин битим шартларини келишиб олишга умид қилишмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар