28.06.2024 08:37
1894
Теглар
Грузия миллий жамоасига Евро-2024да плей-оффга чиққани учун 10 млн евро мукофот пули берилади

Грузия миллий жамоасига Евро-2024да гуруҳдан чиққани учун 10 миллион евро ваъда қилингани маълум бўлди. 

Турнир гуруҳ босқичининг сўнгги ўйинида Грузия Португалияни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, 1/8 финалга йўл олди.

«Грузия орзуси» партияси асосчиси ва фахрий раиси, мамлакатнинг собиқ бош вазири Бидзина Иванишвили миллий жамоани ғалаба билан табриклади. Партия матбуот хизмати хабарига кўра, жамоага 30 млн лари (тахминан 10 млн евро) ўтказилади.

Бундан ташқари, миллиардернинг ташаббуси билан 1/8 финал баҳсига ҳам мукофот пули қўйилган — агар Испания мағлуб этилса, жамоа қўшимча яна 10 млн евро олади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар