28.06.2024 11:17
2022
Теглар
Германия футболчилари Евро-2024 учун бериладиган мукофот пулларини уйсизларга хайрия қилишади

Германия миллий жамоаси футболчилари уйсизларга ёрдам беришади.

Юлиан Нагелсманн шогирдлари Евро-2024 «А» гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, 1/8 финалга чиқишди. Бунинг учун футболчилар 2016 йилдан кейин илк бор Германия футбол ассоциациясидан бонуслар олишади – ҳар бир ўйинчига 50 000 евро.

Мукофот миқдори ошиши мумкин: чоракфиналга чиққани учун ҳар бир футболчи 100 000 евро, яримфиналда иштирок этгани учун 150 000, финалга чиққани учун 250 000, турнир ғолиблиги учун 400 000 евро олиши мумкин. 

Bild хабарига кўра, немис футболчилари мукофот пулининг катта қисмини уйсизларга ёрдам берадиган хайрия ташкилотларига ўтказишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар