28.06.2024 13:43
1408
Теглар
39 ёшли Касорла «Реал Овиедо» билан шартномасини узайтирди

Санти Касорла «Реал Овиедо» билан шартномасини узайтирди.

39 ёшли яримҳимоячи бир мавсумлик янги битим имзолади.

Эслатиб ўтамиз, Касорла «Овиедо» тарбияланувчиси бўлиб, у клубга 2023 йилнинг ёзида қайтганди.

Ўтган мавсумда жамоа Испания Сегундасида 6-ўринни эгаллади ва Ла Лигага ўтиш учун плей-офф финалида «Эспаньол»га ютқазди (1:0, 0:2).

«Арсенал», «Вилярреал» клублари ва Испания миллий жамоасининг собиқ футболчиси ўтган мавсумда Сегундада 24 ўйинда майдонга тушиб, 4 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар