27.06.2024 11:12
5662
Теглар
Туркия — Чехия ўйини карточкалар сони бўйича Евролар рекордини ўрнатди

Туркия ва Чехия бир ўйиндаги карточкалар сони бўйича Евро рекордини ўрнатишди.

Евро-2024 гуруҳ босқичининг 3-тур баҳси Туркиянинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Беллашув давомида ҳакам Иштван Ковач ҳар икки жамоа футболчиларига жами 18 та карточка кўрсатди — 16 та сариқ ва 2 та қизил. Чехия ўйинчилари Антонин Барак ва Томас Хори четлатилди. 

Гуруҳ босқичи якунларига кўра, Туркия F гуруҳини 2-ўринда якунлади ва 1/8 финалда Австрия билан ўйнайдиган бўлди. Чехия эса гуруҳда сўнгги поғонани эгаллаб, турнир билан хайрлашди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар