27.06.2024 17:22
1918
Теглар
Расман: Начо – «Ал-Қодисия» футболчиси

«Реал» сардори Начо Фернандес фаолиятини Саудия Арабистони чемпионатида давом эттиради.

Саудиянинг «Ал-Қодисия» клуби испаниялик 34 ёшли ҳимоячи билан 2026 йилгача шартнома имзоланганини эълон қилди.

Начо Мадрид клуби сафини эркин агент сифатида тарк этди. Футболчи Саудия клубида йиллик 20 миллион евро маош олиши ҳақида хабар қилинганди.

Маълумот учун, Начо жорий мавсум «қироллик клуби» сафида 45 ўйинда майдонга тушганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар