27.06.2024 13:04
8623
Теглар
«Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман» – Катанец қуръа натижалари ва рақиблар ҳақида

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец қуръа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Барча ўйинлар қийин бўлади, жамоалар тенг. Сафар эътибори билан Ўзбекистонга яқин масофада жойлашган мамлакат жамоалари тушгани яхши бўлди. Бугунданоқ тайёргарликни бошлашимиз керак.

Қатар билан ўйин ҳақида

— Қатар жуда яхши жамоа, охирги Жаҳон кубоги иштирокчиси, узоқ вақтдан бери бир хил таркибга эга. Уларни ҳурмат қиламиз. Бироқ асосий эътибор фокус ўзимизга қаратилади. Мухлислардан охирги ўйиндаги каби қўллаб қувватлашларини сўрайман. Улар бизни қўлласа албатта яхши натижага эришамиз.

Жамоага ишонч ҳақида

— Мундиалга йўлланмани қўлга киритишимизга тўлиқ ишонаман, мағлубиятсиз церийада кетяпмиз. Футболчилар жароҳат олмасдан, ўз клубида доимий ўйин амалиётига эга бўлишлари жуда муҳим, - дея бош мураббийнинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Маълумот учун, Ўзбекистон ҳал қилувчи саралаш босқичида Эрон, Қатар, БАА, Қирғизистон ва Шимолий Корея билан бир гуруҳдан ўрин олди. Вакилларимиз 1-турда 5 сентябр куни Тошкентда Шимолий Кореяни қабул қилишади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар