27.06.2024 19:45
1485
Теглар
Мбаппе ва Кварацхелия – Евро-2024 3-тур рамзий жамоасидан ўрин олди

WhoScored интернет-портали Европа чемпионати 3-тури якунларига кўра, тур рамзий жамоасини эълон қилди.

Унга кўра, Килиан Мбаппе энг юқори баҳо – 8,31 балл билан рамзий жамоада ҳужум чизиғидан ўрин олган бўлса, грузиялик Хвича Кварацхелия (8,14 балл) ва испаниялик Дани Олмо (8,09 балл) юқори баҳо олган ўйинчилар учлигига кирган.

Дарвозабон: Лукаш Скорупски (Полша, 7,77 балл).

Ҳимоячилар: Андрей Рациу (Руминия, 7,35), Дани Вивиан (Испания, 7,57), Янник Вестергор (Дания, 7,67), Алекс Гримальдо (Испания, 7,74).

Яримҳимоячилар: Дани Олмо (Испания, 8,09), Роланд Шаллаи (Венгрия, 7,77).

Ҳужумчилар: Усмон Дембеле (Франция, 8,01), Хвича Кварацхелия (Грузия, 8,14), Килиан Мбаппе (Франция, 8,31), Коди Гакпо (Нидерландия, 7,78).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар