27.06.2024 14:03
7733
Мамардашвили икки кўрсаткич бўйича Евролар рекордини ўрнатди

Георги Мамардашвили Евро гуруҳ босқичида сейвлар сони бўйича рекордни такрорлади.

Грузия миллий жамоаси Евро-2024 3-турида Португалияни мағлуб этди (2:0) ва 1/8 финалга йўл олди. 

Грузинлар посбони 3 та турда 3,6 та эҳтимолий голдан қутқарди. Бу —  ХХI асрдаги Евролар гуруҳ босқичидаги рекорд. 

Евро-2024 да 3 та ўйин ўтказган «Валенсия» дарвозабони 21 та сейв амалга оширди ва бу борада Евро-2004да латвиялик Александр Колинко томонидан ўрнатилган рекордни такрорлади. 

Бир ўйинда энг кўп сейв қилиш бўйича Евро рекорди ҳамон Колинкога тегишли. У 2004 йилда Нидерландияга қарши баҳсда 12 марта сейв қилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар