27.06.2024 11:10
2246
Хвича: «Наполи» билан скудетто унутилмас бўлган, аммо бугун — ҳаётимдаги энг бахтли кун»

Хвича Кварацхелия Грузия миллий жамоаси Евро-2024 плей-офф босқичига чиққанидан хурсандлиги ҳақида гапирди. 

«Бугун индивидуал тарзда яхши ўйнаган ҳеч ким йўқ эди, бугун жамоа бор эди ва биз ҳаммага ҳақиқатан ҳам ўйнашни билишимизни исботладик. Ҳар доим ғалаба учун майдонга чиқамиз, бор эътиборимизни кейинги ўйинга қаратамиз.

Бугун хурсандмиз, аммо эртадан кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошлаймиз. Барча қўллаб-қувватлаш учун жуда миннатдормиз.

«Наполи» билан скудетто унутилмас бўлган, лекин бугун мен бахтлироқман, чунки ўз ватаним учун ўйнаш — фахр. 

Бу — ҳаётимдаги энг бахтли кун. Соврин қўлга киритиш орзуйим бўлган ва бу ҳам менинг орзуйим. Туйғуларни сўз билан ифодалаш қийин», — деди грузиялик вингер. 

Грузия 1/8 финалда 30 июн куни Испанияга қарши майдонга тушади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар