27.06.2024 21:13
3224
Теглар
Дориевдан Жалолиддиновгача – Суперлига-2024нинг трансфер баҳоси энг кўп ошган ўйинчилари рейтинги тузилди

Бугун, 27 июн куни Transfermarkt портали Суперлига жорий мавсумида нархи энг кўп ошган ўйинчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби ҳужумчиси Люпче Дориевнинг баҳоси 400 минг еврога ошиб, 900 минг еврога етган. Шимолий Македониялик 28 ёшли ҳужумчи айни дамда Суперлиганинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Иккинчи ўриндан «Андижон» яримҳимоячиси Бектемир Абдуманнонов жой олган. Ассистлар сони бўйича Суперлигада етакчилик қилаётган яримҳимоячининг трансфер баҳоси 250 минг еврога ошиб, 500 минг еврога етган.

Акмал Мозговой (Насаф), Абдувоҳид Неъматов (Насаф), Абдурауф Бўриев (Олимпик), Ислом Қобилов (Сўғдиёна) сингари ўйинчиларнинг баҳоси 200 минг евродан ошган бўлса, Ислом Маматказин (Андижон), Азиз Тўлқинбеков (Бунёдкор), Муҳаммадрасул Абдумажидов (Пахтакор) сингари ўйинчиларнинг трансфер нархига 175 минг евродан қўшилган.

«Нефтчи» футболчиси Жасур Жалолиддинов ва «Динамо» яримҳимоячиси Ратиньонинг трансфер баҳоси 150 минг евродан ошган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар