27.06.2024 14:02
2539
«Боруссия Д» «Штутгарт» тўпурари билан келишувга эришди

Серу Гирасси «Боруссия»га ўтишга яқин турибди.

Инсайдер Фабрицио Романонинг ёзишича, Дортмунд клуби «Штутгарт»нинг 28 ёшли ҳужумчиси билан бир неча ой давомида музокара олиб борган. Яқин орада клублар ўртасида ҳам музокаралар бошланиши кутилмоқда. «Боруссия» футболчининг 17,5 млн евро миқдоридаги товон пулини тўлашга тайёр.

Ўтган мавсумда Гирасси Бундеслигада фақат Ҳарри Кейндан («Бавария») ортда қолиб, иккинчи тўпурарга айланди. Гвинеялик ҳужумчи «Штутгарт» учун 28 та ўйинда 28 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар