27.06.2024 17:37
8677
Теглар
Ҳамробековдан Искандеровгача – Transfermarkt портали Суперлига-2024нинг энг қимматбаҳо ўйинчилари рейтингини янгилади

Transfermarkt портали Суперлига жорий мавсумининг энг қимматбаҳо ўйинчилари рўйхатини янгилади.

Унга кўра, «Навбаҳор» ва Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси Одил Ҳамробеков 1,2 миллион евро нарх билан Суперлиганинг энг қимматбаҳо ўйинчиси бўлиб турибди.

Кейинги учта ўринни 1 миллион евро нарх билан Шерзод Насруллаев («Насаф»), Акмал Мозговой («Насаф») ва Хуршид Ғиёсов (ОКМК) эгаллаб турибди. Бу борада бешликдан жой олган Абдувоҳид Неъматовнинг («Насаф») трансфер баҳоси 900 минг еврони ташкил қилган.

Ҳожиакбар Алижоновнинг трансфер баҳоси юз минг еврога камайган бўлса-да, у 900 минг евро билан 6-ўринда, «Сўғдиёна» ҳужумчиси Люпче Дориевнинг трансфер баҳоси эса 400 минг еврога қимматлаб, 900 минг евро билан 7-ўринда қайд этилган.

Жасур Жалолиддинов, Достонбек Ҳамдамов, Жамшид Искандеров сингари ўйинчилар 850 минг евро нарх билан ўнликдан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар