26.06.2024 19:06
3529
«Қизилқум» – «Андижон» учрашуви бош ҳаками Суперлигада мавсум якунигача четлатилди, Асимов, Танташев, Исмоиловга ҳам чора кўрилди

Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори эълон қилинди. Унга кўра, «Қизилқум» – «Андижон» (3:3) ўйини ҳакамларига жазо чоралари маълум қилинди.

Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази матбуот хизмати Суперлига 8-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Насаф» баҳси, Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган «Қизилқум» – «Андижон» клублари ўртасидаги учрашув ҳамда Про лига 13-туридан ўрин олган «Дўстлик» – «Қўқон-1912» баҳсларида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарорини маълум қилади: 

1. Суперлига 8-туридан ўрин олган «Сурхон» – «Насаф» баҳси бош ҳаками Илгиз Танташев ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. Унга кўра, ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг чиқарган хулосаси, учрашув назоратчисининг қўйган баҳоси инобатга олинган ҳолда бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, биринчи давра охирига қадар Суперлига учрашувларидан (8 та тур - 9, 10, 11, 12, 13-турлардан ва 2 та қолдирилган учрашувлар, Суперкубок) четлатиш, ўйин учун белгиланган ҳакамлик маошидан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди;

2. Суперлига 11-тури доирасидан ўрин олган «Қизилқум» – «Андижон» клублари ўртасидаги учрашувнинг бош ҳаками Сардор Исматуллаев, ВАР ҳаками Азиз Асимов ўйин давомида йўл қўйган хатолари учун ўйин якунидан сўнг учрашув назоратчиси Олег Дачев томонидан бош ҳакам 7.9, ВАР ҳакам С баҳосига лойиқ кўрилган. Лекин ушбу учрашув Эксперт-ҳакамлар комиссияси томонидан такроран кўриб чиқилгандан сўнг бош ҳакамнинг баҳоси учрашув натижасига таъсир қилган хатолари учун 7.1, ВАР ҳакамнинг баҳоси Д эканлиги, учрашув назоратчиси баҳоларни юқори қўйганлиги аниқланди. Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда:

Сардор Исматуллаевга нисбатан мавсум охирига қадар Суперлигадан четлаштириш, қуйи лигага тушириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 75 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Азиз Асимовга нисбатан 4 та тур учрашувларига ВАР ҳакамликдан, 4 та тур учрашувларига бош ҳакамликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди.

Олег Дачевга нисбатан 8 та (Суперлигадан) учрашувларига назоратчиликдан четлаштириш ва учрашув учун белгиланган тўловдан 100 % олиб ташлаш жарима интизом чораси қўлланилди;

3. Про лига 13-туридан ўрин олган «Дўстлик» – «Қўқон-1912» баҳси бош ҳаками Иброҳим Исмоилов ўйинда йўл қўйган хатолари туфайли учрашув назоратчиси томонидан 7,4 (қониқарсиз) баҳосига лойиқ кўрилди. ЎФА Ҳакамлар қўмитаси томонидан бош ҳакамга Ҳакамлар тартиб-интизом кодексининг 2.3 бўлимнинг 1-бандлари ва 4-бўлимнинг 4.3 бандига асосан, Суперлига ва Про лига учрашувларидан 6 та турга четлатиш, ўйин учун белгиланган тўловдан 75% миқдорида олиб ташлаш жарима-интизом чораси қўлланилди.

Эслатиб ўтамиз, «Қизилқум» – «Андижон» учрашуви бош ҳакамлари мезбонлар фойдасига 4та қўпол хатога йўл қўйиб, ўйин натижасига таъсир қилгани ҳакамлар қўмитаси томонидан маълум қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар