26.06.2024 12:57
1557
Теглар
Дешам Полша билан дуранг ҳақида:  «Хафа эмасман. 1-ўринни олмасак ҳам, дастлабки мақсадга эришдик»

Франция миллий жамоаси бош мураббийи Дидие Дешам Евро-2024 3-туридан ўрин олган Полша (1:1) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

Французлар гуруҳда 5 очко тўплаб, 2-ўринни эгаллашди. 

«Хафа эмасман. Мақсад ғалаба қозониш ва биринчи ўринни олиш эди. Аммо буни қабул қилишимиз керак.

Қўлимиздан келганини қилдик, имкониятларимиз бор эди. Қилган ишимизни қадрлашимиз керак. Ўзимиз хоҳлаган ўринни эгалламаган бўлсак ҳам, биринчи мақсадга — плей-оффга чиқишга эришилди.

Афсус борми? Биз қўлимиздан келганини қилдик. Рақиб дарвозабони ажойиб сейвларни амалга оширди, имкониятлардан яхшироқ фойдаланиш мумкин эди», — дея Дешамнинг сўзларини келтиради RMC Sport.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар