25.06.2024 22:06
1556
Теглар
Суперлига. Учта четлатиш кузатилган баҳсда «Олимпик» «Сурхон»ни мағлуб этиб, 8-ўринга кўтарилди

Суперлига 13-тури доирасидаги биринчи учрашув якунига етди.

«Олимпик» Тошкентда «Сурхон»га қарши майдонга тушиб, 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Термизликлар сафидан Суннатуллоҳ Ҳамиджонов ва Нодирхон Неъматхонов қўпол ҳаракатлари сабабли майдондан четлатилди. Мезбонлардан эса Абдурауф Бўриев 90+7-дақиқада қизил карточкага лойиқ кўрилди.

Темур Кападзе шогирдлари 16 очко билан «Сурхон»ни 9-ўринга тушириб, 8-поғонадан жой олди.

Суперлига. 13-тур

«Олимпик» – «Сурхон» - 2:0

Бош ҳакам: Ғайрат Жўраев

VAR: Эдита Миробидова

Голлар: Шаҳзод Тоиров 29, Риян Исломов 90

«Олимпик»: 13.Ҳамидилло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 7.Иброҳим Ибрагимов, 8.Нодир Абдихолиқов, 10.Фаррух Мухторов, 11.Отабек Жўрақўзиев, 19.Аҳмадилло Муқумжонов,  22.Шаҳзод Тоиров, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов, 44.Асадбек Раҳимжонов.

«Сурхон»: 16. Дилшод Йўлдошев, 2.Бобур Асқаров, 3.Суннатуллоҳ Ҳамиджонов, 4.Нодирхон Неъматхонов, 7.Достонбек Турсунов, 8.Ҳумоюн Шербўтаев, 9.Улуғбек Ҳошимов, 10.Дмитрий Плетнев, 17.Жаҳонгирбек Абдусаломов, 66.Беҳрўз Шайдулов, 77.Асадбек Каримов.

Четлатишлар: Абдурауф Бўриев 90+7 – Суннатуллоҳ Ҳамиджонов (38), Нодирхон Неъматхонов (72).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар