25.06.2024 15:13
1090
Месси туғилган кунини нишонлаган меҳмонхонага 200 мухлис келди. Уларга Аргентина миллий жамоаси эмблемаси туширилган торт берилди

Лионел Месси туғилган кунини нишонлаётган меҳмонхонага 200 киши келди.

24 июн куни «Интер Майами» ва Аргентина миллий жамоаси ҳужумчиси 37 ёшга тўлди. 

Футболчи ўзининг туғилган кунини жамоадошлари билан Short Hills меҳмонхонасида нишонлади ва уни табриклаш учун келган мухлисларга деразадан қўл силкитди. Автотураргоҳда мухлисларнинг барчасига Аргентина миллий жамоаси логотипи туширилган тортдан бир бўлакдан берилди.

«Барча табриклар учун катта раҳмат! Бу йил шундай бўлдики, мен туғилган кунимни миллий жамоа билан ўтказяпман... Шундай экан, биз бироз байрам қиламиз ва кейинги ўйинимизга тайёргарликни давом эттирамиз. Сизларни қучоқлаб қоламан!» – деб ёзди Месси ижтимоий тармоқларда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар