25.06.2024 15:00
684
«Men o‘zbekistonlikman – qonimda g‘alaba» — Ўзбекистон олимпия терма жамоаси мадҳияси тақдим этилади

 Тарихий натижа қайд этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритган Футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Uzbekistan’s Club” ташаббуси билан “Men o‘zbekistonlikman – qonimda g‘alaba” шиори остида жамоа мадҳияси учун видео суратга олинди.

Ўзбекистонликларни бир мақсад йўлида бирлаштириш, олимпия жамоамизни бўлажак йирик мусобақада қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳа учун Констанинг “O‘zbekistonlik” треки мадҳия сифатида танлаб олинди. Суратга олиш ишларида бош мураббий Темур Кападзе ва жамоа юлдузлари иштирок этишди.

Мазкур видеоролик илк марта 30 июн – Ёшлар куни муносабати билан “Humo Arena”да бўлиб ўтадиган катта гала-концерт мобайнида тақдим қилинади.

Лойиҳанинг аҳамиятли томони шундаки, уни амалга ошириш учун давлат идоралари, хусусий компаниялар креатив саноат вакиллари бирлашди. Улар спортчиларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг атрофида барча ўзбекистонликларни бирлаштиришга қаратилган улуғвор ватанпарварлик миллий лойиҳасини яратиш ғоясидан илҳомландилар. Лойиҳа Ўзбекистон ҳукумати, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, “Ватандошлар” жамоат фонди, Маънавият ва маърифат маркази, Ucell, Uzbekistan Airways, Chevrolet Uzbekistan компаниялари томонидан қўллаб-қувватланди.

Лойиҳа санъаткорлар, журналист ва блогерлар, инфлюенсер ва фикр етакчилари бўлмиш Ўзбекистон креатив саноати намояндаларини ягона ғоя остида жамламоқда. Тасвирга олиш ишларида Venkon PR, United Soft, Dilshoh Media Art Сraft, Ahad Mix каби компаниялардан иборат махсус ижодий гуруҳ шакллантирилган, Германиядан таниқли кинооператор Макс Цуи таклиф этилган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар