25.06.2024 02:05
7499
Теглар
Евро-2024. Италия 90+8-дақиқадаги гол билан Хорватияни деярли гуруҳда қолдириб кетди, Испанияда 100 фоизлик натижа

Европа чемпионатида В гуруҳида 3-тур баҳслари бўлиб ўтди. 

Хорватия (2) Италияга (4) қарши драматик ўйинда ғалабани қўлдан чиқариб, мусобақа билан деярли хайрлашди. 54-дақиқада пеналтидан фойдалана олмаган Модрич бир дақиқа ўтар-ўтмай гол урди ва Евроларда тўп киритган энг ёши катта футболчига айланди (38 ёш 239 кун). Аммо 90+8-дақиқада Заккани мувозанатни тиклаб, «мовий гвардия»ни 2-ўрин билан плей-оффга олиб чиқди.

Италия 1/8 финалда Швейцария билан ўйнайди. Хорватияда кейинги босқичга чиқиш учун жуда кичик имконият қолди. Бунинг учун F гуруҳида Португалия (6) Грузияни (1), Туркия (3) Чехияни (1) енгиши керак. C гуруҳида эса Дания (2) Сербияни (1) мағлуб этиши, Англия (4) Словенияни (2) 3 ёки 4 гол фарқи билан ютиши керак.

Испания (9) эса Ферраннинг голи эвазига Албаниядан (1) устун келиб, гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади.

Евро-2024. В гуруҳи. 3-тур. 24 июн

Хорватия — Италия 1:1

Голлар: Модрич (55) — Заккани (90+8). 

Аниқ амалга оширилмаган пеналти: Модрич (54). 

Хорватия – Ливакович, Станишич, Шутало, Понграчич, Гвардиол, Модрич (Маер, 80), Ковачич (Иванушец, 70), Брозович, Пашалич (Будимир, 46), Сучич (Перишич, 70), Крамарич (Юранович, 90)

Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Дармиан (Заккани, 81), Бастони, Калафиори, Димарко (Кеза, 57), Жоржинио (Фажиоли, 81), Барелла, Пеллегрини (Фраттези, 46), Распадори (Скамакка, 75), Ретеги.

Огоҳлантиришлар: Сучич (24), Модрич (60), Иванушец (73), Понграчич (78), Станишич (82), Брозович (90+1), Калафиор (90+3), Фажиоли (90+6). 

Албания — Испания 0:1

Гол: Торрес (13).

Албания – Стракоша, Балиу, Жимсити, Айети, Митай, Лячи (Бериша, 70), Байрами (Хожа, 70), Рамадани, Аслани, Асани (Мучи, 81), Манай (Броя, 59).

Испания – Райя, Навас, Лапорт (Ле Норман, 46), Вивиан, Грималдо, Мерино, Олмо (Баэна, 84), Субименди, Ойарсабал (Фермин Лопес, 62), Ферран Торрес (Ямал, 71), Хоселу (Мората, 72).

Огоҳлантиришлар: Байрами (66), Бериша (89), Вивиан (90).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар