24.06.2024 09:32
2921
Теглар
«Эспаньол» ўтиш ўйинида ғалаба қозониб, Ла Лигага қайтди

«Эспаньол» Ла Лигага ўтиш баҳсларида ғалаба қозонди. 

«Реал Овиедо»га сафарда минимал ҳисобда ютқазган Каталония клуби ўз майдонида Пуадонинг дубли эвазига ғалаба қозонди. 

Аввалроқ «Валядолид» ва «Леганес» Испания юқори дивизионига тўғридан тўғри йўлланмани қўлга киритганди. 

Ла Лигага ўтиш ўйини. 23 июн
Жавоб баҳси
Эспаньол — Реал Овиедо 2:0

Голлар: Пуадо (44, 45+2). 
Эспаньол – Гарсия, Ал Ҳилоли, Кабрера, Калеро, Миля (Оливан, 69), Меламед (Агуадо, 79), Баре (Руис, 79), Грагера, Каррерас (Салви Санчес, 79), Пуадо (Лосано, 87), Брэйтуэйт.
Реал Овиедо – Роман, Кальво, Луенго, Помарес (Бретонес, 46), Луисми (Касорла, 63), Себас Мойяно (Санчес, 46), Коломбатто, Сеоане (Бастон, 76), Дубасин (Пессоа, 63), Вити, Алекс.
Огоҳлантиришлар: Кабрера (21), Себас Мойяно (29), Вити (41), Баре (47), Миля (64), Сеоане (74).
Биринчи ўйин — 0:1.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар