22.06.2024 10:16
2523
Теглар
Уэлсни 64 йиллик танаффусдан сўнг ЖЧга олиб чиққан мураббий истеъфога чиқарилди

Роб Пейж Уэлс миллий жамоаси бош мураббийлигидан озод этилди.

У 2020 йил ноябрда Раян Гиггз ўрнига жамоа бошқарувига келганди. Мутахассис 3,5 йиллик фаолияти давомида жамоани 64 йиллик танаффусдан сўнг илк бор 2022 йилги жаҳон чемпионатига олиб чиқди. Шунингдек, Уэлс унинг қўл остида Евро-2020да гуруҳдан чиқишга муваффақ бўлди.

Аммо март ойида Полшага қарши саралаш плей-оффида мағлуб бўлган (0:0, пен — 4:5) Уэлс Евро-2024га чиқа олмади.

Июн ойида эса Гибралтар (0:0) ва Словакия (0:4) миллий жамоалари билан муваффақиятсиз ўртоқлик ўйинларидан сўнг Пейж мухлисларнинг кескин танқидига учради.

Аввалроқ мутахассис билан шартнома 2026 йилгача узайтирилганди, аммо қониқарсиз натижалар фонида ҳамкорликни тўхтатишга қарор қилинди.

Пейж ҳаммаси бўлиб 45 та ўйинда Уэлсни бошқарди. Жамоа уларнинг 15 тасида ғалаба қозонди, 15 тасида дуранг ўйнади ва 15 тасида мағлуб бўлди. 

Уэлс навбатдаги ўйинини Миллатлар лигаси доирасида 6 сентябр куни Туркияга қарши ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар