22.06.2024 13:18
1797
Теглар
Куман: «Натижа хафа қилди. Ҳали ўсиши керак бўлган жамоамиз»

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман Евро-2024 2-туридан ўрин олган Франция (0:0) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди. 

«Натижа бироз хафа қилди. Бутун ўйинни кўриб чиқсак, баъзи нуқталарда тўпни йўқотиб қўймаслигимиз керак эди ва бу яхши эмас. Чизиқларимиз орасида жуда кўп бўшлиқ бор эди ва иккинчи бўлимда яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди.

Мен буни ғалабадек қабул қилдим, деб айтмаган бўлардим. Биз ютиш ва гол уриш учун ўйнаймиз. Кўп имкониятлар бўлмади, лекин ўйлайманки, Франция ҳам биз каби натижадан нисбатан хурсанд бўлди. 

Франция каби жамоага қарши ўйнаш ҳар доим қийин. Биз ўз футболимизни кўрсатишни ва дадил ўйнашни истаймиз, лекин бугунгидек тўпни йўқота олмаймиз. Тезроқ жавоб беришимиз ва олдинда кўпроқ имкониятлар яратишимиз керак. Ҳали ўсиши керак бўлган жамоамиз», — дея Куманнинг сўзларини келтиради УЕФА расмий сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар