21.06.2024 12:20
1263
Спалетти: «Испания биздан тетикроқ эди. Улар қарор қабул қилиш тезлиги билан бизга муаммо туғдиришди»

Италия миллий жамоаси бош мураббийи Лучано Спалетти Евро-2024 2-турида Испаниядан (0:1) учралган мағлубият сабабини изоҳлади. 

«Жамоаларнинг фарқи тетикликда эди, улар биздан кўра тетикроқ эди. Биз кўпинча эпизодларни ўқишга кечикдик. Муаммонинг илдизи: биз реакция бўйича керакли даражадан паст ўйнадик, ўйинчиларга эргашдик, тўп билан ортга қайтдик. Рақиб анча тетик эди ва улар қарор қабул қилиш тезлиги билан бизга муаммо туғдирди.

3-4 янги ўйинчи майдонга тушгач, олдинда тўпни тез-тез тўпни қайтариб олиб, голли вазиятлар ярата бошладик, аммо рақиб биздан анча кучли эди. Ҳаққоний ғалаба», — деди Спалетти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар