21.06.2024 11:27
1568
Теглар
Доннарумма: «Умид қиламанки, Испания билан финалда ҳам учрашамиз»

Жанлуижи Доннарумма Евро-2024 финалида Испания билан учрашишга умид қилмоқда.

Италия миллий жамоаси Евро-2024 гуруҳ босқичининг 2-турида Испанияга 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.

«Биринчи навбатда, мен жамоа ҳақида ўйлайман. Ва ҳаммамиз биргаликда Хорватияга қарши кураш ва ғалаба ҳақида ўйлашимиз керак.

Испания, шубҳасиз, фаворитлардан бири ва умид қиламанки, биз финалда ҳам тўқнаш келамиз», — дейди Италия миллий жамоаси дарвозабони.

Доннарумма испанларга қарши беллашувда 8 та сейв қилиб, жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қолди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар