21.06.2024 15:13
4058
Баджо Италия — Испания ўйини вақтида талончиликка учради

Роберто Баджо шафқатчизларча талон-тарож қилинди.

Италия миллий жамоаси, «Милан», «Ювентус» ва «Интер» клубларининг собиқ яримҳимоячиси оиласи билан Италия — Испания (0:1) ўйинини томоша қилаётган вақтда, камида беш нафар қуролланган кишидан иборат жиноий гуруҳ унинг уйига бостириб кирган, деб хабар беради Corriere del Veneto. 

Тахминларга кўра, бу профессионаллар тўдаси бўлган. Уларнинг усуллари ҳисобга олинса, ўғирлик пухта режалаштирилган бўлиши мумкин ва Италия ўйнаётган вақтда амалга оширилгани тасодифий эмасди.

Қароқчилар уйга бостириб киришлари билан Баджо уларнинг бирига қаршилик қилмоқчи бўлди – жиноятчи унинг пешонасига тўппонча билан уриб, оғир жароҳат етказди, шундан сўнг Роберто ва унинг оиласи хонада тахминан 40 дақиқа қамаб қўйилди. 

Жиноятчилар соатлар, тақинчоқлар ва пулларни ўғирлаган. Ҳозирча етказилган зарар миқдори аниқланмади. Футболчи қароқчилар кетганини билгач, эшикни тақиллатган ва полицияни чақирган.

Роберто тез ёрдам бўлимига олиб кетилган ва у ерда унинг пешонасига бир нечта чок тушган. Баждонинг оила аъзоларидан ҳеч бири, жумладан унинг рафиқаси ва уч фарзанди жабрланмаган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар