20.06.2024 17:27
7550
Теглар
Сербия Албания – Хорватия ўйинидаги ҳайқириқларга нисбатан жиддий чора кўрилмаса, Евро-2024ни тарк этишини маълум қилди

Сербия миллий жамоаси турнирда кузатилаётган зўравонликка ундаш ҳайқириқлари туфайли Евро-2024ни тарк этиш билан УЕФАга таҳдид қилди.

Sport Klub хабарига кўра, Хорватия ва Албания (2:2) ўйинидаги ушбу жамоа мухлисларининг «сербни ўлдир» ҳайқириғидан сўнг Сербия футбол федерацияси УЕФАдан ушбу жамоалар ва мухлисларига нисбатан жиддий чора кўришни талаб қилмоқда. Европа футболи бош ташкилоти бу масалага реакция билдирмаса, Сербия Евро-2024даги иштирокини тўхтатиш билан таҳдид қилди.

«Бўлиб ўтган ишлар – ҳақиқий можаро. Сербия футбол федерацияси УЕФАдан бунинг иштирокчиларига нисбатан жиддий санкцияларни талаб қилади. Акс ҳолда биз Европа чемпионатидаги иштирокимизни давом эттира олмаймиз. Бу ҳақиқий можаро, бундай воқеалар ҳеч қачон такрорланишини истамаймиз», - дейди Сербия футбол иттифоқи раҳбари Йован Шурбатович.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар