21.06.2024 01:52
2851
Теглар
Евро-2024. Испания Италия устидан ғалаба қозониб, муддатидан аввал плей-оффга йўл олди

Европа чемпионатида 2-тур баҳслари давом этмоқда. 

Б гуруҳи марказий ўйинида Испания Италия билан тўқнаш келиб, катта устунликка эришди ва 21 та зарба бериб, Калафиорининг автоголи эвазига ғалаба қозонди. Доннарумма 8 та сейв қилиб, жамоасини йирик мағлубиятдан қутқариб қолди. 

Шу тариқа де ла Фуэнте шогирдлари  6 очко билан  Германия ортидан плей-оффга чиққан иккинчи жамоага айланди. 

Италия (3) эса Хорватия (1) билан сўнгги турда 2-ўрин масаласини ҳал қилади. 

Евро-2024. Б гуруҳи. 2-тур

Испания Италия 1:0

20 июн, «Фелтинс Арена»

Гол: Калафиори (55, автогол).

Испания – Симон, Карвахал, Лапорт, Ле Норман, Кукуреля, Руис (Мерино, 90+4), Родри, Педри (Алекс Баэна, 71), Уилямс (Перес, 78), Ямал (Ферран Торрес, 71), Мората (Ойарсабал, 78).

Италия – Доннарумма, Ди Лоренцо, Бастони, Калафиори, Димарко, Жоржинио (Кристанте, 46), Барелла, Фраттези (Камбиязо, 46), Пеллегрини (Распадори, 82), Кеза (Заккани, 64), Скамакка (Ретеги, 64).

Огоҳлантиришлар: Доннарумма (15), Родри (45+2), Кристанте (46), Ле Норман (69), Карвахал (90+5). 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар