18.06.2024 09:49
6496
Теглар
«Порту» 41 ёшли Пепе жамоани тарк этишини эълон қилди

«Порту» Пепе билан шартномани узайтирмайди.

41 ёшли ҳимоячи кейинги мавсумда Португалия клубида ўйнамайди.

«Мен Пепега унинг келажаги ҳам ҳиссий, ҳам профессионал нуқтайи назардан «Порту» билан чамбарчас боғлиқлигини айтдим. Унинг «Порту» футболчиси сифатида фаолиятини давом эттиришига келсак, бу содир бўлмайди.

Унга, афсуски, бундай бўлмаслиги сабаблари тушунтирилди. Бироқ унинг карьерасига катта ҳурмат билан қараймиз. Бизда бошқа йўл бор, «Порту» иш ҳақи ва харажатларни камайтиришни мақсад қилган.

Пепега аниқ тушунтирилди ва у буни қабул қилди. У фаолияти борасида бир қарорга келади ва «Порту» эшиклари унинг учун доим очиқ», — дейди клуб президенти Андре Виллаш-Боаш.

Пепе 2004 йилдан 2007 йилгача ва 2019 йилдан ҳозиргача «Порту»да ўйнади. Ҳимоячи клуб билан 4 марта Португалия чемпионлигини қўлга киритган. 

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар