17.06.2024 12:46
2299
Теглар
Хвичанинг отаси: «2 йилда 4 мураббий — бу мени хавотирга солмоқда. Ўғлимнинг «Наполи»да қолишини истамайман»

Хвича Кварацхелиянинг отаси ўғли жамоасини ўзгартириши керак деб ҳисоблайди.

«Мен унинг «Наполи»да қолишини истамайман. Ўтган мавсумда 3 мураббий бўлди, бундай вазиятда ўйнаш жуда қийин.

У 2 йил ичида 4 мураббий билан ишлади, бу мени жуда хавотирга солмоқда. Лекин бу ҳолат менга ёқимсиз туюлса ҳам, унинг ўзи қарор қилади.

Хвича билан бу мавзуда гаплашмаганман ва Евро-2024 якунланмагунча ҳам муҳокама қилмайман», — деди Бадри Кварацхелия Sport Imedi'га берган интервюсида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар