16.06.2024 21:55
1801
Теглар
Эриксен ҳаётидаги энг муҳим «камбэк»дан 1100 кун ўтиб, Евродаги биринчи ўйинида гол урди

Евро-2024 1-тури доирасидаги Дания – Словения ўйинида Кристиан Эриксен ҳисобни очди.

Даниялик яримҳимоячи 2021 йилда ўтган Евро-2020 доирасидаги Финландияга қарши баҳсда юраги бир лаҳза тўхтаб қолиб, ҳушидан кетиб йиқилган ва шу тариқа Эриксен учун турнир якунига етганди.

2022 йилда «Манчестер Юнайтед» ўйинчисининг юрагига кардио-дефибриллятор ўрнатилгач, у бугун ўша воқеадан роппа-роса 1100 кун ўтгач, Евро-2024 доирасидаги Словенияга қарши баҳснинг 17-дақиқасида гол уришга эришди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар