15.06.2024 10:12
1623
Теглар
Нагелсманн: «Яхши натижа, лекин бу — фақат биринчи қадам»

Германия миллий жамоаси бош мураббийи Юлиан Нагелсманн Евро-2024 1-туридан ўрин олган Шотландияга (5:1) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Биринчи 20 дақиқа ажойиб ўтди. Жуда кучли ўйнадик, кўп қарши прессинг қилдик ва бу бизга ёрдам берди. Тезкор гол урдик ва кейин ўйин охиригача диққатимизни жамладик.

Муҳими, бугунги кунда барчаси фақат бир кишига тушмайди, балки ўйинчилар ўртасида тақсимланади.

Натижа жуда яхши, лекин бу — фақат биринчи қадам», — дея немислар устозининг сўзларини келтиради Германия футбол иттифоқи сайти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар