12.06.2024 22:25
3507
Теглар
Алессандро Неста А Серия клуби бош мураббийига айланди

Италиялик афсонавий ҳимоячи Алессандро Неста А Серия клубини бошқаради.

«Монца» клуби расмий сайти Алекссандро Неста жамоа бош мураббийи этиб тайинланганини эълон қилди.

48 ёшли мутахассис Раффаэле Палладино ўрнини эгаллади. Аввалроқ, Раффаэле «Фиорентина» бош мураббийи сифатида иш бошлаганди.

Маълумот учун, Неста бунгача Б Сериядаги «Реджана»ни бошқариб, жамоаси билан мавсумни 11-ўринда якунлаганди. «Монца» эса А Серияда якунланган мавсумни 12-поғонада тугатди.

Эслатиб ўтамиз, Неста ЖЧ-2006да Италия миллий жамоаси сафида жаҳон чемпионлигини қўлга киритган. Шунингдек, у «Лацио» ва «Милан» сафида уч карра скудеттони қўлга киритиб, миланликлар билан ЕЧЛ ғолибига айланган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар