12.06.2024 01:12
4116
Теглар
ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Иорданияга ютқазиб гуруҳ пешқадамлигини бой берди, Кувайт кейинги босқичда, Ҳиндистон аламли тарзда қолиб кетди

Осиё қитъасида 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаши доирасида сўнгги тур баҳслари якунланди. 

Г гуруҳида Саудия Арабистони (13) ўз майдонида Иорданияга (13) ютқазиб, тўплар нисбатига кўра гуруҳ пешқадамлигини бой берди ва учинчи босқич қуръаси олдидан 3-саватчага тушиб кетди. 

Ф гуруҳида Ироқ (18) Ветнамдан (6) устун келиб, гуруҳ босқичини 100 фоизлик натижа билан якунлади. Бу гуруҳдан иккинчи йўлланма Индонезияга (10) насиб этган. 

А гуруҳида муддатидан аввал кейинги босқичга чиққан Қатар (16) Ҳиндистон (5) устидан иродали ғалабага эришди. Эътиборлиси, мезбонлар ҳисобни тенглаштирувчи голни уришган ҳужумда тўп майдонни тарк этиб бўлганди, натижада ВАР ишламаган баҳсда ҳиндлар аламли тарзда гуруҳда қолиб кетишди. Кувайт (7) Афғонистондан (5) минимал ҳисобда устун келиб, ушбу гуруҳда иккинчи йўлланмани қўлга киритди. 

ЖЧ-2026 саралаши. Осиё

Иккинчи босқич. 6-тур

А гуруҳи

Қатар Ҳиндистон 2:1

Голлар: Айман (73), Ар Рави (85) — Чҳангте (37). 

Кувайт Афғонистон 1:0

Гол: Ар Рашиди (81). 

F гуруҳи

Ироқ Ветнам 3:1

Голлар: Али (12), Жассим (71), Айман (90+2) — Пҳам Туан Ҳаи (84). 

G гуруҳи

Саудия Арабистони Иордания 1:2

Голлар: Ал Авжами (16) — Олван (27), Ар Равабдеҳ (45+2).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар