12.06.2024 02:00
3647
Теглар
Катанец: «Натижадан қониқдим. Тактик хатолар кузатилмади. Икки жамоа ҳам «тоза футбол» ўйнади»

Ўзбекистон миллий жамоаси бош мураббийи Сречко Катанец ЖЧ-2026 саралашидан ўрин олган Эрон билан ўйиндан (0:0) сўнг ўз фикрларини билдирди.

«Натижадан хурсандман. Бироз ҳимоявий ўйин намойиш этдик. Голли вазиятлар кам бўлди, айрим вазиятларда бизга омад кулиб боқди. Нима бўлганда ҳам кўрсатган ўйинимиздан қониқиш ҳосил қилдим. Икки жамоа ҳам «тоза футбол» ўйнади. 

Одатда ўз майдонимизда ҳужумкорлик кўрсатамиз. Эроннинг 20 та ўйиндан иборат голли серияси тўхтагани бу шунчаки рақамлар холос. Бугунги баҳс натижаси у қадар муҳим эмасди, чунки кейинги босқичга муддатидан аввал йўл олгандик. Шунга қарамасдан ҳар жабҳада рақиб билан тенгма-тенг ўйнадик. Футболчилар мен истаганимдек ҳаракат қилишди ва тактик жиҳатдан хатоликлар кузатилмади. Биринчи бўлимда Остон Ўруновнинг зарбасига бироз аниқлик етишмади. 

Қийин вазиятлардан чиқиб кета олиш учун ҳар қандай вазиятга тайёр туришимиз шарт. Ўйлайманки, дуранг натижа ҳар икки жамоа учун яхши бўлди», — дея словениялик мутахассиснинг сўзларини келтиради ЎФА матбуот хизмати.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар