10.06.2024 19:46
979
Теглар
Ўртоқлик учрашуви. «Навбаҳор» «Хўжанд» билан ўйинда 90+3-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди

ФИФА кунларида миллий чемпионатларда юзага келган танаффусдан фойдаланган «Навбаҳор» клуби Тожикистоннинг «Хўжанд» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди.

Наманганда ўтган баҳснинг 30-дақиқасида Тома Табатадзе пеналтидан гол уриб ҳисобни очган бўлса, тайм якунида «Хўжанд»нинг ўзбекистонлик легионери Жасур Қурбонов ҳисобни тенглаштирди – 1:1.

87-дақиқада тожикистонликлар ҳужумчиси Дилшод Бозоров иккинчи голни уриб, жамоасига ғалаба келтиришга яқин эди. 90+3-дақиқада эса бош ҳакам меҳмонлар дарвозаси томон иккинчи пеналтини белгилагач, Азимжон Аҳмедов Самвел Бабаян шогирдларини мағлубиятдан қутқариб қолди – 2:2.
 
Ўртоқлик ўйини. Наманган
«Навбаҳор» - «Хўжанд» (Тожикистон) - 2:2
Голлар:
Тома Табатадзе 30, пеналтидан, Азимжон Аҳмедов, 90+3 пеналтидан – Жасур Қурбонов 45, Дилшод Бозоров 87.

Маълумот учун, «Навбаҳор» Суперлигада 9 ўйиндан кейин 2-ўринда бўлса, «Хўжанд» Тожикистон Олий лигасида 9 ўйиндан кейин 5-поғонани эгаллаб турибди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар