10.06.2024 10:52
8071
«Барса» футболчилари Хавининг жисмоний тайёргарлик бўйича машғулотларидан норози бўлишган

«Барселона» футболчилари ўтган мавсумда Хави қўл остида жисмоний тайёргарликдан норози бўлишган.

Собиқ мураббий ўз ходимларининг ишини ҳимоя қилган, бироқ клубнинг фикри бошқача эди, кўпчилик ўйинчилар бу фикрга қўшилишди, улар машғулотларнинг жисмоний жиҳатини яхшилаш керак деб ҳисоблашди.

Таъкидланишича, футболчиларнинг баъзилари машғулотлар атиги бир соат давом этганидан шикоят қилган ва деярли барчаси ўз фитнес мураббийлари билан ишлаган.

Феврал бошида футболчилар машғулотлар дастурини яхшилаш илтимоси билан Хавига мурожаат қилишган. Мураббий рози бўлган. Маrca хабарига кўра, бу жамоада натижаларнинг яхшиланишига ва жароҳатлар сонининг камайишига олиб келган, чунки ўйинчиларнинг мушакларидаги муаммолар шундан сўнг сезиларли даражада камайган. 

Ўтган ҳафтада «Барселона» президенти Жоан Лапорта шу мавзуда гапирди: «60-дақиқадан сўнг жамоанинг ўйин даражаси пасайганини кўрдик. Бу «Реал»га қарши икки ўйинда ҳам содир бўлди». 

Хави, шунингдек, «Реал»дан учралган иккинчи мағлубиятдан сўнг бу масала узоқ вақт давомида муҳокама қилингани, бу эса кейинги мавсумга тайёргарлик кўриш учун баъзи ўзгаришларга олиб келишини ҳам эслатиб ўтди. Бироқ жараён анча секин кечди, Лапорта эса бундан норози эди. Энди президент янги бош мураббий Ҳанси Флик жамоанинг жисмоний тайёргарлигини яхшироқ таъминлай олишига умид қилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар