09.06.2024 10:22
1517
Теглар
Шевченко «Милан»даги собиқ клубдошларидан орзулар жамоасини тузди

Андрей Шевченко «Милан»даги собиқ клубдошларидан орзулар жамоасини тузди. 

Журналист «россонери» собиқ ҳужумчисига ҳар бир позиция бўйича танловлар берди. 

— Дарвозада Дида, Аббияти ёки Росси?

– Дида.

– Ўнгда Кафу, Замбротта ёки Тассотти?

– Қийин... Тассотти.

– Марказий ҳимояга икки нафарини танланг: Малдини, Костакурта, Стам, Неста, Каладзе.

– Неста ва Малдини.

– Чап қанот ҳимоясига Сержинио ёки Янкуловски?

– Сержинио.

– Яримҳимояга 3 киши: Гаттузо, Пирло, Зеедорф, Амброзини, Албертини.

– Гаттузо, Зеедорф ва Пирло. 

– Ҳужум ортига: Кака, Роналдинио, Руй Кошта, Бобан ва Ривалдо.

– Кака ва Бобан.

— Ҳужумга Веа, Индзаги, Креспо, Томассон, Бирҳофф ёки Шевченко?

– Сўзсиз Индзаги. Ўзим? Мен президент бўламан. 

— Мураббий? 

— Карло Анчелотти.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар