09.06.2024 18:10
3231
Теглар
Гундўған: «Яхши мураббий жамоани ёки ўйинчини янги даражага олиб чиқади. Алонсо ҳеч ким танимаган Грималдони топ футболчига айлантирди»

Илкай Гундўған замонавий футболда жамоа натижаларига мураббийнинг таъсирини баҳолади.

«Барселона» яримҳимоячиси жамоа муваффақияти мураббийга боғлиқлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, «бу 70% дан 80% гача» деди.

«Мураббийлар жамоа ўйнайдиган моделни яратишади. Ҳақиқатан ҳам яхши мураббий жамоани кейинги даражага кўтариши ёки ўйинчини келган ҳолатидан яхшироқ қилиши мумкин.

«Байер»да Хаби Алонсо Грималдони Бундеслиганинг топ футболчисига айлантирди. Мавсум бошланишидан олдин уни ҳеч ким танимасди», — дейди германиялик футболчи.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар