09.06.2024 14:09
8035
Теглар
Алварес кам ўйин вақти сабаб «Сити»дан кетиши мумкин. Унга 3 та клуб даъвогар

Хулиан Алварес «Манчестер Сити»даги ўйин амалиётидан норози.

Инсайдер Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, ҳужумчи ўтган мавсумга қараганда кўпроқ майдонга тушишни кутмоқда. Бу ҳақда аргентиналик футболчининг атрофидагилар клубга маълум қилишган.

Шу билан бирга, «шаҳарликлар» 24 ёшли форвардни ижарага беришмоқчи эмас.

Алваресга «ПСЖ», «Атлетико» ва «Челси» клублари қизиқиш билдирмоқда.

Хулиан ўтган мавсумда АПЛда 36 ўйинда майдонга тушиб, 11 та гол ва 9 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар